Юридик техникумларда ўқиш муддати қанча?

Юридик техникумларда ўқиш муддати қанча?

🏛 Республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган. 

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: 
➖ давлат ҳуқуқий фаолият;
➖ юридик хизмат; 
➖ суд-ҳуқуқий фаолият. 

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖  Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚 Тест синовлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиб ўтади. 

🌐 Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади. 

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!