Ёши 100 дан ошган дарахтлар ёдгорлик сифатида муҳофаза қилинади

Ёши 100 дан ошган дарахтлар ёдгорлик сифатида муҳофаза қилинади

Қонунчиликка кўра, хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиши белгиланган.

✅ Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

🔘 Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!