Ёғингарчилик туфайли Наманган вилоятида тест синовлари кеч бошланди

Ёғингарчилик туфайли Наманган вилоятида тест синовлари кеч бошланди

10-август куни 1-сменада Наманган вилоятидан ташқари барча ҳудудларда тест синови 07:00 да бошланди.

Наманган вилоятида тинимсиз ёмғир ёғганлиги сабабли абитурийентлар барча текширувлардан ўтказилган ҳолда усти ёпиқ, ёмғирдан ҳимоянланган жойларга жойлаштириб турилди.

Ёғингарчилик тиниши билан абитурийентлар ўз жойларига жойлаштирилиб, қуйидаги вақтларда тест синови бошланди:

Баркамол авлод спорт мажмуаси (1-сектор)да — 08:13 да;

Динамо стадиони (2-сектор)да — 08:20 да;

Навбаҳор-Умид стадиони (3-сектор)да — 08:00 да.

Барча ҳудудлардаги тест синовлари бошланган вақтдан бошлаб тўлиқ 3 соат давом етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!