Бу ҳақда журналистлар Google'нинг шаффофлик ҳисоботини таҳлил қилган “Верстка” интернет нашри хабар бермоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўп ва 2009-йилда статистик маълумотлар эълон қилина бошлаганидан бери рекорд кўрсаткичдир, дея қайд этади нашр.
Россия расмийлари олиб ташлашни талаб қилаётган контент ҳажми кетма-кет 14 йил давомида ортиб бормоқда. “Украинага тўлиқ миқёсда бостириб киришдан кейинги уч йил ичида бундай контент ҳажми деярли икки баравар кўпайди – 2021-йилда Google'га атиги 393,7 минг контентни олиб ташлаш бўйича сўровлар келиб тушган”, — дейилади нашрда.
Россия расмийлари 2024-йилда олиб ташламоқчи бўлган контентнинг деярли 95 фоизи Google қидирув натижаларидаги ҳаволалар, қолган 5 фоизи эса You Tube'даги видеолар эди, дея аниқлик киритади Верстка. “Россия ҳукумати 24,6 минг бирлик контентни, уларнинг фикрича, миллий хавфсизликка таъсир қилиши, 1,4 минг бирлиги ўз жонига қасд қилиш тарғиботини ўз ичига олгани учун, 17,5 минг бирлиги муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ва яна 2,5 минг бирлиги “гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани” сабабли олиб ташлашни талаб қилди”, — дейилади нашр маълумотларга таяниб.
2024-йилда Google 56 000 га яқин контентни ўчириш бўйича сўровларни кўриб чиқди ва 30 000 дан сал ортиғи олиб ташланди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.