Япониянинг собиқ бош вазири Абэнинг қотили психиатрик текширувдан ўтказилади

Япониянинг собиқ бош вазири Абэнинг қотили психиатрик текширувдан ўтказилади

Нара префектураси суди Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг қотилини руҳий ҳолатини текшириш учун 29 ноябргача ҳибсга олишга рухсат берди, дея хабар бермоқда Kyodo терговга яқин манбага таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, суднинг 41 ёшли Тецуя Ямагамини психиатрик экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарори судланувчининг муомала лаёқати масаласи суд жараёнида асосий масалага айланиши кутилган шароитда қабул қилинган. Шу билан бирга, Япония Жиноят кодексида муомала лаёқати чекланган шахсларга нисбатан енгилроқ жазо қўлланилиши, қилмиши ақлдан озганлик билан оқланганлар эса жазоланиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

8 июл куни Ямагами Нара шаҳрида нутқ сўзлаётганда Абэга икки марта ўқ узди. Кейинроқ собиқ бош вазир касалхонада вафот этди. Ямагами жиноят жойида ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!