Space One компаниясининг Япониянинг хусусий Kairos-2 ракетаси об-ҳаво шароити туфайли учирилиши бир неча бор ортга сурилиб, Япониянинг Вакаяма префектурасидаги хусусий Spaceport Kii космодромидан ҳавога кўтарилди ва ўзининг YouTube каналида намойиш этилди.
Kairos-2 – узунлиги 18 метр ва оғирлиги 23 тонна бўлган қаттиқ ёнилғида ишлайдиган кичик ракета. Ракета бортида бешта кичик сунъий йўлдош мавжуд бўлиб, улар тахминан 500 километр баландликка кўтарилгач, 50 дақиқадан сўнг ажратилиб, орбитага чиқарилиши режалаштирилган.
Агар сунъий йўлдошлар муваффақиятли учирилиб, маълум бир орбитага жойлаштирилса, бу мамлакатда хусусий бизнес томонидан сунъий йўлдошнинг биринчи муваффақиятли учирилиши бўлади.
Kairos-2 ракетасининг илк учирилиши 9 мартга белгиланган эди, бироқ якуний ҳисоб-китоблардан кейин ракета учмади. 15 дақиқадан сўнг яна бир уриниш амалга оширилди, аммо шунга қарамай, ракета қўзғалмади, шундан сўнг учириш 13 мартга қолдирилди. 13 март куни қайта ишга туширилганда, ракета учирилгандан бир неча сония ўтиб ҳавода портлади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.