Сенат 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўмни, харажатлари эса 344,8 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Унга кўра 2025 йилда иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хусусан, Қонунда ўрта муддатда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик вазифасидан келиб чиқиб, 2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 431,0 трлн сўм, харажатлар эса 480,5 трлн сўм миқдорида шакллантирилган.

Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўмни, харажатлари эса 344,8 трлн сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 66,4 трлн сўм ва 62,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

Қонунда кейинги йилда ҳам харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.

Сенаторлар Қонунни муҳокама қилиш жараёнида бюджет даромадларини оширишга, бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга алоҳида эътибор қаратди ва ўз фикрларини билдирди.

Қонунда 2025 йил учун Давлат бюджети харажатларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 3,6 трлн сўм кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 трлн сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 19,8 фоизга ошган ҳолда ажратиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида 2025 йилда ҳудудлардаги долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда давлат аҳамиятига молик тадбирларни амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар учун ҳам маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида Қонунда бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, мамлакатимизда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, табиатни асрашни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Исроил ғаразли мақсадини эълон қилди

Босқинчи Исроил Ғазо секторини тўлиқ босиб олмоқчи.

Россия «сайёранинг исталган нуқтаси»ни уриши мумкин бўлган ракеталар ҳақида гапирмоқда

"Дунёда Россия ракеталари етиб бора олмайдиган жой йўқ, Европадаги Американинг ракетага қарши мудофаа тизимлари уларни ушлаб қолишга қодир эмас".

Суриянинг янги раҳбари Исроилга сигнал юбормоқда

Сурия Исроилга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун таянч нуқтасига айланмайди.

Хоманаий Исроилга таҳдид қилмоқда

Исроил Сурияга бостириб кириши туфайли мағлуб бўлади...

Паркентдаги шер фожиаси тафсилотлари маълум бўлди

Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бу борада маълумот берилди.

Жанубий Корея президенти ҳибсга олиниши мумкин

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкинлигини маълум қилди

ҲАМАС 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар бўлиб ўтганини айтди.

Бронза даврида каннибализм бўлганини исботловчи далиллар топилди

Археологлар бронза даврида каннибализм (одамхўрлик) бўлганини исботловчи далилларни топишди.

29 ёшли ўзбекистонлик рус генералини ўлдирганликда гумонланяпти

Кеча, 17 декабрь Россия Федерацияси Қуролли кучлари генерал-лейтенанти, Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи 54 ёшли Игор Кириллов ва унинг ҳайдовчиси генералнинг Москвадаги Рязанский проспектида жойлашган уйидан чиқаверишда масофадан туриб ишга туширилган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ошди

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул массаси қанча эканлиги эълон қилинди

Миллий валютадаги пул массаси таркибида нақд пуллар ҳажми ҳам 2,6 трлн. сўмга камайиб...

Асад режими қурбонларининг оммавий қабрлари топилди

Сурия жануби-ғарбидаги Дара вилоятида Башар ал-Ассад тузуми қурбонлари дафн этилгани тахмин қилинаётган 12 та оммавий қабр топилди.

Россия – Украина низоси: навбатдаги шов-шувли қотиллик

Бугун россиялик юқори даражали генералга электр скутерга яширинган бомба ёрдамида суиқасд қилинди.

Суриядаги фаластинликлар ал-Ассад даврида тақиқланган қабристонларга оқиб келмоқда

2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.

Ғазода қурбонлар сони янада ортиб бормоқда

Исроил жиноятларининг чеки борми, деган савол туғилмоқда.

Ёмғир, қор, чувалчанглар, каламушлар: Украинанинг аҳволи оғир

Украина қуролли кучлари учун Курск вилоятидаги вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда.

Россиянинг Саранск шахрида даҳшатли ЙТҲ юз берди

Авария нима сабабдан содир бўлгани ҳозирча номаълум.

Паркентдаги “Lion Park”да шер қафасдан чиқиб, қоровулга ташланди

Қоровул воқеа жойида вафот этган.

Бундестаг канцлер Шольцга ишончсизлик вотуми эълон қилди

Бундестаг Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шольцга ишончсизлик вотумини эълон қилди, деди мамлакат парламенти раиси Бербель Бас.

Хитойда юзлаб миллион долларни ўзлаштирган собиқ раҳбар қатл этилди

Бу ҳақда CCTV хабар берди.

Россияда даҳшатли ҳалокат: 5 нафар Ўзбекистон фуқароси энди орамизда йўқ

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Башар Асад Суриядан эвакуация қилинганидан кейин илк бор баёнот берди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабрь эрта тонггача Дамашқда қолганини ва мамлакатни тарк этиш ниятида бўлмаганини маълум қилди.

Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганларга жиноий иш қўзғатилмоқда

Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди

Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Исроил буфер зонани эгаллаб олди ва Голан тепаликлари ҳар доим мамлакатнинг бир қисми бўлишини эълон қилди.

АҚШ Грузияга қарши янги санкциялар киритади

АҚШ яқин ҳафталарда Грузияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилади.