Spectrum of the Seas круиз лайнери Япониянинг Йокогама портида бузилиб қолди. Лайнер Шанхайдан Японияга етти кунлик круизни амалга ошириб, 7 ноябр куни яна ортга қайтиб кетиши керак эди.
Йўловчилардан бири Reddit ижтимоий тармоғига техник носозлик сабаб кема Йокогама портидан чиқа олмаганини ва сафар икки кунга ушланиб қолинишини ёзиб қолдирди. «РБК» нашрига кўра, лайнер бортида 500-600 нафарга яқин россияликлар ҳам бор.
Royal Caribbean International компанияси йўловчиларга круиз учун тўланган маблағларни 100 фоиз қайтаришга, шунингдек, йил давомида кейинги саёҳатлар учун 50 фоиз чегирма тақдим этишга ваъда берди. Telegramʼдаги Shot каналининг ёзишича, кема бортидаги барча алкогол маҳсулотлари бепул қилинган.
Spectrum of the Seas — Осиёдаги энг йирик круиз лайнери. У 4,9 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсата олади.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.