5 ноябрь, чоршанба куни Япония ҳукумати айиқ овига ёрдам бериш учун мамлакат шимолига қўшинларини жойлаштирди. Бу маҳаллий расмийлар қамалда қолган жамоалар айиқлар ҳужумининг мисли кўрилмаган тўлқинига дош беришга қийналаётганини айтганидан кейин юз берди, деб хабар беради Reuters.
Ов айиқларни кўриш кескин кўпайган ўрмонли тоғлар орасида жойлашган кичик Казуно шаҳрида бошланди. Бир неча ҳафта давомида аҳолидан озиқ-овқат излаб уйлар яқинида тўпланадиган ҳайвонлар билан учрашмаслик учун зич ўрмонлардан қочиш ва қоронғи тушгандан кейин уйда қолиш тавсия қилинган.
"Ўз-ўзини мудофаа кучларининг ёрдами вақтинчалик бўлса ҳам, бу катта енгиллик. Илгари айиқлар шовқин эшитганида қочиб кетади деб ўйлардим, энди эса улар сизга яқинлашаяпти. Улар чиндан ҳам қўрқинчли ҳайвонлар", - дейди шаҳарнинг айиқларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ясухиро Китаката.
Япония Атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра, апрель ойидан бери мамлакат бўйлаб айиқларнинг 100 дан ортиқ ҳужуми содир бўлган, натижада 12 киши ҳалок бўлган. Ушбу ҳодисаларнинг учдан икки қисми Казуно шаҳри жойлашган Акита префектурасида ва унга яқин жойлашган Иватеда содир бўлган.
Акита маъмуриятининг хабар беришича, айиқлар сони 2025 йилда олти баравар кўпайиб, 8,000 дан ошган, бу губернаторни ўтган ҳафта ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларидан ёрдам сўрашга ундаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.