Украина босқини бошланганидан бери россиялик 20 дан ортиқ генерал ҳалок бўлди, деб ёзди Nikkei газетаси Япония разведкаси маълумотларига таяниб. Бу ҳисоб-китоблар японлар томонидан АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда тўпланган маълумотларга асосланади.
Япония қуруқликдаги мудофаа кучларининг собиқ бош штаб бошлиғи, истеъфодаги генерал Киёфуми Ивата бу рақамларни «ақл бовар қилмас даражада юқори» деб атади. Унинг сўзларига кўра, масалан, АҚШ армиясида бундай юқори мартабали офицерлар деярли ҳалок бўлмайди.
Ивата ўлдирилган генераллар сонининг ғайриоддий кўплигини Украина армияси технология жиҳатидан Россия армиясидан сезиларли даражада устун экани ва юқори мартабали офицерлар манзилини муваффақиятли аниқлаши билан изоҳлади. Шунингдек, генералларнинг ўлимига уларни жанг майдонига юбориш амалиёти ҳам сабаб бўлган.
2022 йил август ойида Британия разведкаси Украинадаги жангларда камида 10 нафар россиялик генерал ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Феврал ойи бошида The New York Times газетаси Ғарб расмийларининг ҳисоб-китобларига таяниб, Россия армиясида жами 200 минг киши ҳалок бўлган ва ярадор бўлганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар сони ҳақида маълумот бермай келмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.