Янги Зеландия суди томонидан 2019 йилда Крайстчерчдаги террористик ҳужумлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган австралиялик Брентон Таррант айбини тан олишни қайтариб олиш ва суд ҳукми устидан апелляция шикояти бериш ниятида.
Бу ҳақда Radio New Zealand (RNZ) хабар берди.
Radio New Zealand (RNZ) хабар беришича, 2019 йил 15 март куни Крайстчерчдаги иккита масжидга қилинган ҳужум пайтида 51 кишини ўлдирган Таррант қайта суд қилиш учун ариза топширган. Шу ҳафта охирида бошланиши режалаштирилган суд мажлисида 35 ёшли шахс судга "қийноқлар ва ғайриинсоний қамоқхона шароитлари" уни "оқилона қарорлар қабул қила олмаслигига" сабаб бўлганини айтиши кутилмоқда. Шунга асосланиб, австралиялик суддан 2020 йил март ойида киритилган айбини тан олишни бекор қилишни сўрайди.
Агар Апелляция судининг учта судьяси Таррант айбини тан олишни қайтариб олиши мумкин деган қарорга келса, унинг иши барча айбловлар бўйича қайта суд қилиш учун судга қайтарилиши мумкин. Агар унга айбини тан олишни қайтариб олишга рухсат берилмаса, ҳукмнинг ўзига қарши яна бир апелляция суд мажлиси кейинроқ ўтказилади.
Таррант 2020 йил 27 августда шартли равишда озод қилинмасдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбини тўлиқ тан олган австралиялик Янги Зеландия тарихидаги энг оғир жазони олди: биринчи марта судланган шахсга жазонинг тўлиқ муддати давомида шартли равишда озод қилинишни сўраш ҳуқуқи берилмади.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.