2026 йил охиригача Туркия компанияси томонидан қурилаётган Янги Тошкентнинг илк метро йўли фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Янги Тошкент шаҳар қурилиши дирекцияси маълумотига кўра, метро йўли 8 km узунликда бўлиб, 3 та бекатдан иборат бўлади. Лойиҳа «Дўстлик» бекатидан Янги Тошкентгача бўлган йўналишнинг бир қисми ҳисобланади. Дастлабки режада 4 та бекат қурилиши кўзда тутилган бўлса-да, ҳозирги босқичда 3 та бекат билан чекланиш белгиланган.
Метро қурилиши қиймати 110 млн доллар этиб белгиланган. Маблағнинг 11 млн доллари 2025 йилда, қолган 99 млн доллари эса 2026 йилда ўзлаштирилади.
Лойиҳага сармоя киритаётган компания — Туркиянинг Хвав Япи Санайи Вe Тиж.А.Ш. бўлиб, у қурилиш, саноат ва савдо соҳаларида фаолият юритади. Метро қурилиши шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, йўл ҳаракатини енгиллаштириш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Янги Тошкент шаҳрига метро йўли қурилиши ҳақида хабар берган эдик. У ҳозирги «Дўстлик» метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради.
Айтилишича, узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади.
Бундан ташқари, метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Буни 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.