Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди.
— Карантинда банк картаси орқали уйдан туриб онлайн тарзда микроқарз олишим мумкинми?
— Мумкин. Онлайн тарзда кредит олишга эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда, мижозлар тегишли банклар мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун фақат жисмоний шахслардан кредитни қайтариш имконини берувчи доимий иш ҳақига эга бўлишлари талаб этилади.
Ҳозирда ушбу хизмат турлари деярли барча тижорат банки томонидан тақдим этилмоқда ва уларнинг шартлари билан банкларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда мобиль иловалари орқали ахборот олиш мумкин.
— Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олиш тартиби қандай? Агар кредитни тўлолмай қолсам, субсидияни қайтариб тўлаш керакми?
— Имтиёзли ипотека кредити учун 14 та тижорат банки — Миллий банк, Туронбанк, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипак йўли банк, Ипотека-банк, Микрокредитбанк, Агробанк, Ҳамкорбанк, Капиталбанк, Ориент финанс банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча филиалларига Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Белгиланган муддатларда ипотека кредити тўловларини сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар, талабгорга ажратилган субсидия суммаси гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан тегишли тартибда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига кредит ажратган банк томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
✔️Кредит тўловлари вақтида тўлаб борилганда эса, субсидия маблағлари қайтариб тўланмайди. Бу кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун қайтармаслик тамойили асосида бериладиган маблағлардир.
— Кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда?
— Кредит тўловларини кечиктириш бўйича амалга оширилаётган чоралар коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган.
Коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида 2020 йилнинг 1 октябрига қадар барча кредит ташкилотларига:
* молиявий қийинчиликларга учраган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;
* муддати ўтган қарздорликлар кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик бўйича Марказий банк томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Бироқ, бу дегани тўлов муддати узайтирилган даврда фоизлар ҳисобланмайди дегани эмас. Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва кредит бўйича якуний тўловлар муддатларини узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, кейинги даврларда томонлар келишувига асосан бўлиб-бўлиб тўланади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.