Халқимизда “етти ўлчаб бир кес” деган нақл бежиз айтилмаган. Бирор-бир ишга киришишдан олдин унинг афзалликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида обдон фикр юритиб, сўнг амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Андижон шаҳридан уй сотиб олган фуқаро ҳам унинг ҳужжатларини расмийлаштирмасдан туриб, сотувчига хонадоннинг ҳақини тўлаб қўйган. Нотариал идорага боргач эса, уй тақиқдалигини ва ўз номига ҳужжатлаштириб ололмаслигини билган.
Сабаби, уйни сотган фуқаронинг банкдан 30 млн. сўмдан ортиқ кредит қарзи мавжуд бўлса-да, Бюро ходимлари огоҳлантиришларига қарамай тўламасдан келган. Оқибатда, қарздорга тегишли кўчмас мулкка тақиқ қўйилган.
Уйни сотиб олган фуқаро эса ушбу уйни қўлдан бой бермаслик учун сотувчининг банк олдидаги қарзларини тўлашига тўғри келди.
Шундай қилиб, М.С.нинг “Агробанк” Андижон вилоят филиали олдидаги 30 289 264 сўм қарздорлиги тўлиқ қопланди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.