Президентимиз ташаббуси билан жорий йил юртимиз бўйлаб туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бемор болада бепул юқори технологик операциялар ўтказилмоқда.
Бунинг учун давлатимиз томонидан 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларида навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиётлари бажариляпти.
Мазкур эзгу ташаббуснинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда илк бор “Диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” бошланди.
Шу йил 7 июндан 7 июлга қадар бўлиб ўтадиган мазкур акция давомида сурункали ва оғир хасталикларга чалиниб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бемор ўғил-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади.
— Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктларининг патронаж ва амалиёт ҳамширалари томонидан ўз участкасидаги диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар базаси шакллантирилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. — Шундан сўнг махсус тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.
Хусусан:
кўп тармоқли марказий поликлиникалар мутахассислари жалб қилинган ҳолда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида тиббий кўриклар ташкил этилади;
хонадонларда тиббий-диагностика муолажалари амалга оширилади;
зарурат бўлганда КТМПда текширувлар ўтказилади.
Шунингдек, тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг энг малакали мутахассислари жалб этилади.
Текширувларда аниқланган касалликлар бўйича ҳар бир бола саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, улар учун алоҳида соғломлаштириш режаси тузилади.
Унга кўра:
бемор болаларнинг бир гуруҳи уй шароитида;
бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор ҳолатда;
стационар ёрдамга муҳтож беморлар туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади.
Бундан ташқари, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор болаларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
Дональд Трамп Европа Иттифоқи ҳисобидан Украинага қўшимча Patriot ҳимоя тизимларини жўнатишни ваъда қилди ҳамда Владимир Путинни ҳужумларни кучайтиришда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.