Яна бир талон-торож: 300 миллиондан ортиқ пул ўзлаштириб юборилгани фош бўлди

Яна бир талон-торож: 300 миллиондан ортиқ пул ўзлаштириб юборилгани фош бўлди

Бош прокурутура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Т.” фермер хўжалиги раҳбари банк муассасасидан комбайн сотиб олиш учун ажратилган 380 млн сўм кредит маблағини “Қ.” агрофирмаси орқали танишларининг банк карталарига ўтказиб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!