Яна бир олтин: Турсуной Жабборова чемпион бўлди

Яна бир олтин: Турсуной Жабборова чемпион бўлди

Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

Ўзбек спортчиси даст кўтариш машқида 109 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирди.

Жабборова силтаб кўтариш машқида 129 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди.

Спортчининг икки курашдаги 238 кг натижасига ҳеч бир рақибаси яқин кела олмади ва Турсуной мутлақ чемпион бўлди.
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 238 (109+129) кг
2. Энтенза Реес (Куба) – 226 (99+127) кг
3. Элизабет Оуенс (АҚШ) – 222 (99+123) кг

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шарофиддин Амриддинов ҳам -102 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!