Яна бир фуқаро пул кучини қонундан устун деб ўйлади. Лекин...

Яна бир фуқаро пул кучини қонундан устун деб ўйлади. Лекин...

Жорий йилнинг 15 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Йўлдошев белгиланган дислокация асосида Гурлан туманидаги “Момокўпир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтида ҳайдовчи Ж.А. бошқарувидаги “Ваз 2103” русумли транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчи Ж.А.дан транспорт воситасининг юкхонасини текширишни сўраган вақтида ҳайдовчи Ж.А. ходимнинг қонуний талабини бажармасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ва 400 АҚШ доллари ҳамда 500 Беларусия Республикаси рубли солинган ғилофини ташлаб, автомашинасини ҳайдаб қочиб кетган. З.Йўлдошев мазкур ҳолатни холис шахслар иштирокида ҳужжатлаштирган. 
Шу куни соат 19:40 ларда ҳайдовчи Ж.А. ЙПХ инспектори З.Йўлдошевнинг олдига келиб, содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун қонуний чора кўрмасликни ва ғилофидаги автомашинасига тегишли ҳужжатларни, 400 АҚШ доллари ва 500 Беларусия Республикаси рублини қайтаришини сўраб 450 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 15:50 ларда ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи Ж.А. ЙПХ инспектори З.Йўлдошевга 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Гурлан тумани прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!