Яна 16 нафар бола Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудга қайтарилди.
Бу ҳақда Президент девони раҳбари Андрей Ермак Telegram’даги каналида маълум қилди.
"Украина президентининг "Bring Kids Back UA" ташаббуси доирасида биз вақтинча босиб олинган ҳудудлардан 16 нафар болани қутқаришга муваффақ бўлдик. Улар йиллар давомида босқинчи ҳокимият босими остида, қўрқув ва хўрланишда ўтказди, аммо бугун улар эркин Украина тупроғида аллақачон хавфсиз", деб ёзади у.
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Дариа Заривная аввалроқ Украина президентининг Bring Kids Back UA ташаббуси доирасида 25 июлгача 1458 нафар бола қайтарилгани, бироқ 1,6 миллиондан ортиқ украиналик болалар душман назорати остида қолаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди.
Шундан сўнг, Bring Kids Back UA ташаббуси доирасида яна 40 дан ортиқ болалар, ўсмирлар ва йигитлар, шунингдек, уларнинг бир қанча ота-оналари босиб олинган ҳудуддан Украинага қайтиб келди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.