Ямандаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди

Ямандаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди

Ямандаги Адан шаҳри аэропортининг ташрифлар залида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, портлаш аэропортга янги ҳукумат аъзолари келган вақтда юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан ташқари, ўқ овозлари ҳам эшитилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Яман ҳукумати аъзолари жабрланмаган. Ҳозирча беш нафар киши ҳалок бўлгани, 20 нафар киши яралангани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, янги ҳукумат аъзолари бугун Ар-Риёддан келганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!