Яман — коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори мамлакат  

Яман — коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори мамлакат  

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Яманда дунё бўйича коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори эканини маълум қилди.

Адан шаҳрининг ўзида коронавирусга чалинганларнинг 70 фоизи вафот этмоқда. Мамлакат бўйлаб эса коронавирусдан ўлим даражаси 17 фоизга баҳоланмоқда.

Бош котиб Ямандаги вазиятни фожиали деб атади. У халқаро ҳамжамиятни Яманга зарурий кўмак ва молиявий ёрдам кўрсатишга чақирган.  “Яқинда бадаллар эълон қилиш бўйича анжуман бўлиб ўтади ва халқаро ҳамжамият Яман халқи билан тўлиқ бирдамлик кўрсатиб, тақдим қилинган аризани тўлиқ молиялаштиради, деб умид қиламан”, деб айтган Гутерреш.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 278 нафарни, ундан вафот этганлар 57 нафарни ташкил қилмоқда.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!