Ламин Ямалнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агентлик "Барселона"дан уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришни талаб қилмоқда, деб хабар беради Виктор Наварро.
Уларнинг фикрига кўра, 17 ёшли вингер ҳужумда энг яхшисидир, у кўплаб имкониятлар яратади. Шунингдек, футболчи клубга энг катта тижорат фойдани келтиради.
Ўз навбатида каталонияликлар Ямалнинг қанчалик аҳамиятли эканлини тан олишади, лекин клуб Левандовски ва де Ёнгнинг шартномалари вақтида қилинган хатоларни такрорламоқчи эмас. Ҳозирда "Барселона"да янгича мувозанатли ва барқарор маош тизими ўрнатилмоқда.
Ямал келаси мавсумдан бошлаб 10-рақамли либосни кияди. Memorabilia1899 портали хабар беришича, ушбу рақамни эгаллаб турган Фатининг қолиш-қолмаслигидан қатъи назар шундай бўлади.
Афсонавий Лионел Месси ўйнаган 10-рақамни топшириш маросими 13 июль куни — Ямал 18 ёшга тўлганда бўлиб ўтади. Шу куни футболчи "Барса" билан янги шартнома имзолайди, унинг товон пули 1 млрд евро этиб белгиланади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.