“Ялла” гуруҳи шарафига шу номдаги болалар мусиқа мактаби ташкил этилади

“Ялла” гуруҳи шарафига шу номдаги болалар мусиқа мактаби ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;

Ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;

Миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;

Ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;

Замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!