Ҳукумат қарори (199-сон, 04.04.2020 й.) билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.
Мазкур қоидаларга мувофиқ, нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда мажбурий суғурта шартномасини тузиши шарт, шартнома тузмасдан туриб ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
✅ Нотариуслар фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
? нотариусга мурожаат қилган шахс томонидан нотариал ҳаракат амалга ошириш билан боғлиқ ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;
? агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс нотариусга ушбу нотариал ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлигини билдирмаган бўлса.
✅ Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси: ⬇️
? Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг маъмурий марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун – БҲМнинг камида 1000 бараваридан (223 млн сўм);
? бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун – БҲМнинг камида 500 бараваридан (111 млн 500 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмас.
Мажбурий суғурта шартномасида суғурта қилдирувчи нотариал ҳаракатларни амалга оширганда наф олувчига етказилган зарар туфайли келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш назарда тутилади, маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари бундан мустасно.
Суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталовчини ихтиёрий танлайди.
Мажбурий суғурта шартномаси у кучга кирган кундан бошлаб 1 йил муддатга тузилади.
Шартнома бўйича суғурта мукофотининг ҳажми томонларнинг келишуви билан белгиланади, бироқ шартномада белгиланган суғурта суммасининг 1 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган франциялик Софиан Сеҳили Владивостокда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Le Monde хабар берди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африка CDC) маймунчечак (mpox) вирусини Африка қитъасида соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.
Исроил армияси томонидан қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна олти нафар фаластинлик, жумладан бир бола очлик ва ўткир тўйиб овқатланмасликдан ҳалок бўлди.
UNICEF вакили Тесс Инграм Ғазо шаҳрида очарчилик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, аҳоли фарзандлари учун озиқ-овқат топиш учун изтироб билан курашаётганини таъкидлади ва вазиятни “мутлақ фалокат” деб баҳолади.
Ғазо секторига уюштирилган ҳужумларда қатнашган Исроил армиясига қарашли Голани бригадасининг бир аскари мамлакат шимолидаги ҳарбий база ҳудудида ўлик ҳолда топилди.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.