Хоразмда аёл қўшнисига ёрдам бермоқчи бўлган йигит қотилга айланди

Хоразмда аёл қўшнисига ёрдам бермоқчи бўлган йигит қотилга айланди

2019 йил 1 июль куни соат 01:30ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 41 ёшли Д.Р. исмли аёл уйида ёрдам сўраб бақирганида қўшниси, 21 ёшли М.Р. ёрдамга чиққан вақтида уйи олдидан маҳалладоши 44 ёшли Ш.М. югириб кетаётганлигини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитиб, бошига тепган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган. Тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!