Хоразмда аёл эрига жаҳл қилиб ухлаб ётган 2 ёшли қизини уриб, ҳақоратлади

Хоразмда аёл эрига жаҳл қилиб ухлаб ётган 2 ёшли қизини уриб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб ўз фарзандини урди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Мазкур ҳолатни болалар омбудсмани ўрганмоқда.

Маълумотларга кўра, 26 июль куни 2001 йилда туғилган Б.К. (аёл) шаръий турмуш ўртоғи С.Ж. билан тортишиб, унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган С.Б. (қиз бола) фарзандини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаб, урган ва тасвирга олиб, отаси С.Ж.га жўнатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!