Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Соҳага оид муаммоларни жойида ўрганиш, ҳал қилиш ҳамда зарур маслаҳат, йўл-йўриқлар кўрсатиш мақсадида Билимни баҳолаш агентлиги томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул 2024-йил 17-арел куни Билимни баҳолаш агентлиги директори Каримов Маджит Маликович иштирокида Хоразм вилоятида ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонасида аҳоли вакиллари, ёшлар, мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида Билимни баҳолаш агентлиги фаолиятига тегишли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар шахсан қабул қилиниб, кўтарилган масалаларни ҳал қилишга яқиндан ёрдам берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!