Агентликнинг хабар беришича, Франция шимолидаги Гравлин атом электр станцияси фаолияти совитиш тизимларида медузалар тўпланиб қолгани сабабли тўхтаб қолган.
"Насос станцияларининг филтрловчи барабанлари кўп миқдорда медузалар билан тўлгани сабабли учта реактор автоматик равишда тўхтаб қолган. Бир неча соатдан сўнг яна бир реактор ўчирилган. Филтрловчи насосларга зарар етмаган - уларни шунчаки тозалаш керак, шундан сўнг станция ўз ишини давом эттира олади", дея ёзмоқда Reuters.
АЭСни бошқарувчи компаниянинг таъкидлашича, ҳодиса объект, ходимлар ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаган.
Тахминларга кўра, ҳодисанинг асл сабаби иқлим инқирози бўлиши мумкин. Станцияни совитиш учун сув Шимолий денгиздан келади. Сув ҳарорати кўтарилиши туфайли сўнгги йилларда АЭС атрофидаги пляжларда медузалар сони кўпайиши кузатилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.