Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш орқали ёшлар онгини ёт ғоялар билан заҳарлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Бир қарашда оддий қизиқиш сифатида “маълумот олиш” ёки “мазмунли мулоқот” деб кўринган саҳифалар ортида, аслида инсоннинг ҳаёти ва келажагини барбод қилишга олиб келадиган хавфли тузоқлар мавжуд.
Жумладан, 2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ ёшлар диний қизиқиш ниқоби остида “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.
Афсуски, ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Унутманг биргина нотўғри қадам — бутун умрингизни издан чиқариши мумкин. Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай экстремистик мазмундаги материаллар ортида ўзгаларнинг нурли келажагини, фаравон ҳаётини пароканда қилиш хавфи ётибди.
Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.