"Вильярреал"нинг "Барселона" билан учрашуви АҚШда бўлиб ўтиши мумкин. Клублар декабрь ойида Ла Лиганинг 17-турида Майамида бўлиб ўтадиган ўзаро ўйинни океанортида ўтказиш учун ариза беришди ва Испания Қироллик футбол федерацияси бу сўровни маъқуллади. RAC1 хабарига кўра, агар режа амалга ошса, "кўк-анорранглилар" АҚШдаги ҳар бир ўйин учун тахминан 5-6 млн евро ишлаб олади.
Ўтган мавсумда "Барселона" Испания чемпионатида "Реал"ни 4 очкога ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган эди. "Вильярреал" бешинчи бўлди ва у ҳам Чемпионлар лигасига йўл олди.
16 август куни Каталония гранди Ла Лига янги ўйинининг биринчи тури доирасида "Мальорка" меҳмони бўлади, бир кун аввал "сариқ сувости кемаси" ўз уйида "Реал Овьедо"ни қабул қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.