Xон Юнисга гуманитар ёрдам етказиш деярли тўхтатилди — БМТ

Xон Юнисга гуманитар ёрдам етказиш деярли тўхтатилди — БМТ

БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида Хамас ва Исроил кучлари ўртасидаги шиддатли жанглар Ғазо жанубидаги Хон Юнисга гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳозирда фақат Ғазо ва Миср чегараси яқинидаги Рафаҳга гуманитар ёрдам етказилаётганини билдирди.

Охирги уч кун ичида юк машиналари тақчиллиги, телекоммуникация тармоғининг узилиши ва БМТ ходимларининг Рафаҳ ўтказиш пунктига етиб бора олмаслиги сабабли БМТ Ғазога гуманитар ёрдам етказишда қийналмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!