— Менинг турмуш ўртоғим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўтган йили (2017 йилда) турмуш ўртоғим учинчи фарзандимизга туғруқ таътилига чиққан эди. Ҳозирда яна хомиладор. Саволим шундан иборатки, туғруқ таътили даврига тўланадиган пул маблағи такрор бериладими? Лекин, ҳали ишга чиқиб улгурмаган ва ҳали ҳам таътилда. Туғруқ таътилини туғруқ таътилига улаб юборса, туғруқ таътили учун пул бериладими? Берилса қанча миқдорда берилади ва қанча муддатда берилиши керак. Илтимос, шу масалада қонунда белгиланган тартибни батафсил ёритиб берсангизлар. (С.С. Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани)
Қонунчиликка мувофиқ, аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (больничный лист) асос бўлади.
Ходим болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилга чиқиши мумкин, бундай ҳолатда ҳам нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун тўлиқ тўлаб берилади.
Бунда, нафақа суммаси лавозим маошидан ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.