ХМТга аъзо давлатлар Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича сиёсатни юқори баҳолади

ХМТга аъзо давлатлар Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича сиёсатни юқори баҳолади

Буюк Британиянинг машҳур "London Post" янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгашига аъзо бўлгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, шу йил 7 июнь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Женевадаги бош қароргоҳида Халқаро меҳнат конференциясининг 112-конференцияси доирасида 2024-2027 йиллар учун ташкилот Маъмурий кенгаши аъзолари ва уларнинг ўринбосарларига сайлов бўлиб ўтди.

"Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон энг кўп овоз (194 та, зарур минимум 105) тўплаган ҳолда, ўз тарихида биринчи марта ХМТ Маъмурий кенгашига аъзо ўринбосари этиб сайланди, – дейилади мақолада. – Ўзбекистоннинг Маъмурий кенгашга сайланиши тарихий воқеа ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон томони ХМТнинг ушбу асосий органига биринчи марта аъзо бўлди".

Мақолада ХМТга аъзо давлатлар Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, халқаро меҳнат соҳасидаги қатор муҳим конвенцияларни ратификация қилиш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш, муаммоларни эътиборсиз қолдириш сиёсатидан уларни мулоқот орқали ҳал этиш тамойилига ўтилганини юқори баҳолагани алоҳида урғулаган.

Хабар қилинганидек, Маъмурий кенгаш уч йил муддатга сайланадиган 56 нафар аъзо ва 66 нафар ўринбосардан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!