БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг идораси у ҳали ҳам Украинага келиш ниятида эканини маълум қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Фархан Ҳақ таъкидлаганидек, унинг Украинага расмий ташрифи «бекор қилинмаган, фақат кейинга сурилган».
«Биз ташрифни ўзаро қулай вақтда ташкил этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Украина президенти Владимир Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашувда ташрифни муҳокама қилишган», — деди Ҳақ.
***
Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Қозондаги БРИКС саммитидаги иштироки туфайли Киевга ташрифини рад этди, деб хабар берди Украина президенти девонидаги юқори мартабали манба AFP агентлигига.
Пайшанба куни Қозон шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг олдида сўзлаган нутқида Гутерриш урушга чек қўйиш учун Украинада «адолатли тинчликка» чақирди, аммо унинг БРИКС саммитидаги иштироки Киевда норозилик уйғотди.
«Қозондан кейин Гутерриш Украинага келмоқчи эди, бироқ президент ташрифини тасдиқламади. Шу боис, Гутерриш бу ерда бўлмайди, хусусан, Қозонда соғлом фикр ва халқаро қонунлар камситилгани сабабли», — деди манба AFP'га.
Қозонда Путин билан музокаралар чоғида Гутерриш «Россиянинг Украинага бостириб кириши БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигини» такрорлади”, — дейилади ташкилот баёнотида.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Украина Эрон билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишувни бекор қилди, деб хабар берди жума куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук.
Венгрия бош вазири жума куни европаликларга Доналд Трампнинг қайта сайланиши Россиянинг Украинадаги урушига оид ўйинни ўзгартиришини айтди ва Европа Иттифоқини «урушдан тинчликка ўтишга» чақирди.
WSJ маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида ушбу компаниялар раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ўртасида келишув бўйича музокаралар олиб борилган.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.