Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россияга учиб, у ерда икки йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор Путин билан учрашди.
У Путинга Украинадаги урушни тугатиш учун БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларига мувофиқ «адолатли тинчлик» зарурлигини айтди.
«Бош котиб Россиянинг Украинага бостириб кириши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми ва халқаро ҳуқуқни бузганлиги ҳақидаги ўз позициясини яна бир бор таъкидлади», деди БМТ раҳбари матбуот котиби.
Гутерришнинг сафари Украинанинг ғазабига сабаб бўлди ва унинг Ташқи ишлар вазирлиги буни »тинчлик ишини илгари сурмайдиган нотўғри танлов" деб атади.
Учрашувни россиялик мухолифатчи , марҳум антикоррупция фаоли Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная ҳам танқид қилди.
«Урушнинг учинчи йили, БМТ Бош котиби қотил билан қўл бериб кўришди», деди у ижтимоий тармоқда.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.