Ўзбекистонда сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ишлайди. Охирги маълумотларга кўра, сайловда иштирок этганлар деярли 30 фоизни ташкил этган. Уларда беш партия иштирок этмоқда, бироқ уларнинг ҳеч бири ҳозирги Шавкат Мирзиёев ҳукуматига мухолифатда эмас, деб ёзади Reuters.
Мирзиёев Ўзбекистонни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. У ўзидан олдинги Ислом Каримов даврида сиёсий, диний ва оммавий ахборот воситалари эркинликларига қўйилган чекловларнинг заифлашиши туфайли машҳурликка эришди, дея қайд этади DW.
2023 йилги конституциявий ислоҳотлар доирасида парламент сайловлари аралаш тизим бўйича ўтказилади: 75 депутат бир мандатли сайлов округлари бўйича, яна 75 нафари партия рўйхати бўйича сайланади. Ўзбекистон президентлик республикаси бўлиб, ҳукуматнинг тузилиши парламент сайловларига боғлиқ эмас.
Болгарияда бу йил иккинчи ва мамлакатнинг бир палатали парламенти – Халқ Ассамблеясига сўнгги тўрт йил ичида еттинчи сайловлар ўтказилмоқда. Сайловлар қатори 2020 йилда бошланган узоқ давом этган сиёсий инқироз натижаси эди. Уч йилдирки, мамлакатни фақат партиясиз асосда тузилган техник ҳукуматлар бошқармоқда, дея қайд этади РБК.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.