«Хитойлик мусулмонлар оғир аҳволда»

«Хитойлик мусулмонлар оғир аҳволда»

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Human Rights Watch халқаро ташкилоти Хитойнинг Синьцзян ҳудудидаги мусулмон уйғурлар учун мўлжалланган концлагерлар мавжудлиги ҳақида янги далилларни эълон қилди. Бу ҳақда "azon.uz" хабар бермоқда.

Аукен исмли уйғурнинг айтишича, ҳукумат вакиллари шаҳарчалардан биридаги масжид томига ўрнатилган ҳилолни олиб ташлаган. Кейин имом ва муаззин ғойиб бўлган, улар қамаб қўйилгани тахмин қилинмоқда. Ҳар ҳафта шаҳарчада яшовчилар Хитой байроғини кўтариш маросимида қатнашишга мажбурланмоқда, полициялар ҳижоби бўлгани учун кекса аёлни уришгача борган. 

Бундан ташқари, маҳаллий аҳолидан жойнамозлар ва Қуръон китоблари йиғиб олинган.

Синьцзянда соқол қўйиш ва мусулмона кийимлар кийиш тақиқлаб қўйилган, болаларнинг масжидга бориши ва динни ҳатто уйда ҳам ўрганиши мумкин эмас.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳатто чет элларда яшовчи уйғурлар ҳам босимга учраётганини айтмоқда. Уларга Хитой полицияси қўнғироқ қилиб, ортга қайтишини талаб қилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!