Хитойдан жавоб! Тўрт нафар АҚШ амалдорларига қарши санкция киритилди

Хитойдан жавоб! Тўрт нафар АҚШ амалдорларига қарши санкция киритилди

Хитой Гонконг туфайли АҚШнинг тўрт нафар мансабдор шахсларига нисбатан санкция қўллайди. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин брифингда маълум қилди.

Куни кеча АҚШ Гонконг масаласи туфайли тўрт нафар хитойлик амалдорга қарши санкция киритгани маълум бўлганди.

“АҚШнинг хатти-ҳаракатлари Гонконг ишлари ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашиш ҳамда халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар меъёрининг жиддий бузилишидир. Биз буни қаттиқ қоралаймиз ва бунга қаршимиз”, - деди дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг хато хатти-ҳаракатларига жавобан Хитой томони тўрт нафар шахсга нисбатан санкция жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган”. Уларга Хитой, Гонконг ва Макаога кириш тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!