Хитойда яна коронавирус авж олиши мумкин

Хитойда яна коронавирус авж олиши мумкин

Хитойда коронавирус яна авж олиши мумкин. Бу ҳақда Пекин Вируслар бўйича экспертлар гуруҳининг аъзоси, профессор Ли Ланжуан огоҳлантирган, дея хабар беради "Daily Mail".

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар чет элдан қайтаётган хитойликларда аниқланаётган янги инфекция ҳолатларидан хавотирда. Ланжуаннинг фикрича, бу мамлакатда яна бир кенг миқёсли эпидемияни келтириб чиқариши мумкин.

"Бу биздан бошқа шаҳарларда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш учун куч-ғайратимизни ва тинимсиз меҳнатимизни давом эттиришимизни талаб қилади", деди у.

Профессор хавотирига сабаблар бор. 17 март куни 54 ёшли хитойлик хасталикни Истанбулдан қайтиб келган қиздан юқтирган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!