Хитойда иккинчи ва учинчи фарзанд учун пул тўланади

Хитойда иккинчи ва учинчи фарзанд учун пул тўланади

Хитойнинг Сичуан провинцияси, Панчжихуа шаҳри маъмурияти мамлакатда биринчи бўлиб иккинчи ва учинчи фарзанд учун ёрдам пули тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

Оилаларга иккинчи ва учинчи фарзанд учун бола 3 ёшгача тўлгунча ойига 500 юан (78 доллар) миқдорида ёрдам пули тўланади. Шунингдек, иккинчи ёки учинчи фарзандга ҳомиладор аёллар бепул парваришланади. Шунингдек, маҳаллий иш берувчиларга туғуруқни рағбатлантириш тавсия этилган.

Ушбу чора Хитойда туғиш даражаси пасайиб кетгани билан боғланган. Ҳукумат туғиш даражаси пастлиги ортида меҳнатга лаёқатли аҳоли камайиб кетиши ва бунинг натижасида иқтисодиёт пасайишидан хавотирланмоқда.

“Биз турмуш сифатини яхшилашимиз, болаларни парваришлашнинг инклюзив тизимини яратишимиз ҳамда оилани режалаштириш сиёсатига мувофиқ иқтисодий-ижтимоий сиёсатни таъминлашимиз лозим”, деб айтган аввалроқ Хитой бош вазири Ли Кэцян.

Аввалроқ Хитойда туғуруқни рағбатлантириш мақсадида учинчи фарзанд кўрганлик учун жарима ва бошқа чекловлар бекор қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!