Хитой Тайванга қарши эҳтимолий ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлашга қодир йирик фуқаролик флотини сафарбар қилмоқда — Reuters.
Агентлик кемалар ҳаракати бўйича кузатув маълумотлари ва сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб, тайёргарлик кўлами Иккинчи жаҳон урушидаги “Нормандия операцияси”дан ҳам ошиши мумкин, деган хулосага келган.
Журналистлар ёзги ҳарбий машғулотларда иштирок этган юздан ортиқ фуқаролик кемаларининг ҳаракатини таҳлил қилган. Жорий йилнинг 17 август куни содир бўлган бир эпизодда 12 та кема – паромлар ва юк кемалари Гуандун провинцияси қирғоқларига йўл олиб, техникани тўғридан тўғри қирғоққа тушира бошлаган. Хитой халқ озодлик армиясининг машғулотлари чоғида юк кемаларидан оғир ҳарбий техникани шундай усулда тушириш илк бор ҳужжатлаштирилган.
Денгиз операциялари бўйича экспертлар баҳосига кўра, Хитойнинг ҳаракатлари босқин сценарийларининг аниқ ишланаётганини кўрсатади. Техникани тушириш учун фуқаролик юк кемаларидан фойдаланиш Хитойнинг қирғоқда тезкор тарзда куч жойлаштириш имкониятларини сезиларли кенгайтиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.