Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг "ваҳшийлигини" қоралади

Хитой Исроилнинг Ғазо секторидаги БМТга қарашли мактабга берган зарбаларини қоралади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.
“Хитой БМТ томонидан бошқариладиган Жабалия қочқинлар лагеридаги мактабга қилинган ҳужумлардан қаттиқ ҳайратда ва қайғуда”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли ва болаларга қаратилган зўравонлик ва ҳужумларни қоралади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).