Хитой Қўшма Штатлар олдига шарт қўйди: Агар улар можарони кучайтирмоқчи бўлмаса...

Хитой Қўшма Штатлар олдига шарт қўйди: Агар улар можарони кучайтирмоқчи бўлмаса...

Хитой Қўшма Штатлар билан мулоқот тарафдори, деди Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу Сингапурда бўлиб ўтган Shangri-La Dialogue хавфсизлик анжуманида.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар билан очиқ қарама-қаршилик эҳтимоли "бутун дунё учун чидаб бўлмас фалокат" бўлади.

Озодлик радиосининг хабар беришича, Ли Шанфу АҚШ ва Хитой тизимлари ўртасидаги барча тафовутларга қарамай, улар умумий манфаатлар ва ҳамкорлик асосларини излашлари кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, вазир АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Тинч океани минтақасидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади.

Вазир якшанба куни эрталаб Хитой ҳарбий кемаси Тайван бўғозида Канада билан қўшма машғулотларда қатнашаётган АҚШ ҳарбий кемаси билан деярли тўқнашиб кетганини эслатиб ўтди. Шанфу АҚШ ва Канада ҳарбийларининг Хитой сувларида бўлишини провокация деб атади ва агар АҚШ можаро кучайишини истамаса, ўз ҳарбий кемаларини Хитой манфаатлар зонасидан олиб чиқиб кетишлари кераклигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!