Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни Россия билан кенг кўламли асирлар алмашинуви давом этишини маълум қилди. Икки кун ичида 697 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, жумладан, Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия ва Давлат чегара хизматининг оддий аскарлари ҳамда сержантлари ватанига қайтди.
"Эртага алмашинувнинг учинчи босқичи бошланади – тахминан минг нафар юртдошимиз озод этилиши кутилмоқда," деди Зеленский. Озод қилинганларнинг аксарияти Донетск вилоятида, кўпчилиги 2022 йилдаёқ, шунингдек, Херсон, Запороже, Харков вилоятлари ва Луганшчина ҳудудларидан асирга олинган эди.
Президент Россияда ушлаб турилган барча украиналикларни озод қилиш разведка хизмати, дипломатлар ва бутун давлат учун устувор вазифа эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Россия қўшинлари ҳар куни Киев ва бошқа шаҳарларга ўқ ёғдираётганини қайд этиб, АҚШ, Европа ва бошқа ҳамкорларни Москвага нисбатан босимни кучайтиришга чақирди.
"Украина натижага олиб келадиган ва ҳақиқий хавфсизликни таъминлайдиган ҳар қандай дипломатияга тайёр. Россия эса урушни чўзишни давом эттирмоқда. Келгуси ҳафта тинчлик йўлида фаол ҳаракатлар қилиш вақти бўлиши лозим," - дея таъкидлади Зеленский.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилди.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.