Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати Филиппин кемаларига қарши сув тўпларидан фойдаланган

Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати Филиппин кемаларига қарши сув тўпларидан фойдаланган

Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати Жанубий Хитой денгизининг Аюнгин ҳудудида Филиппин қирғоқ хавфсизлиги кемаларига қарши сув тўпларидан фойдаланди.

Бу ҳақда “GMA News” нашри маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

Ҳодиса филиппинликлар “Sierra Madre” кемасига озиқ-овқат ва ходимларни олиб кетаётган пайтда юз берган. Филиппин кемаларидан бирининг двигатели жиддий шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Хитой денгизининг баҳсли сувларида икки давлат ўртасида вақти-вақти билан бундай воқеалар содир бўлиб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!