NV Украина шарқидаги Россия босиб олган ерларда заводларни қайта қураётган, маҳаллий корхоналарни саноат ускуналари ва бошқа товарлар билан таъминлаётган муайян Хитой компанияларини аниқлади.
Камида ўнта хусусий Хитой компанияси Донетск ва Луганск вилоятларининг босиб олинган ҳудудларидаги корхоналар билан фаол ҳамкорлик қилиб, уларга ё ускуналар, ё бошқа маҳсулотлар етказиб бермоқда. NV бу хулосага очиқ манбаларни, жумладан, Россия тарғибот ОАВлари хабарларини ва босқинчи "маъмуриятлар" ҳисоботларини таҳлил қилиш, шунингдек, Украинанинг Россия босиб олган ҳудудларидаги вазиятни кузатиб борувчи маҳаллий мутахассислар билан суҳбатлашиш орқали келди.
Хитой компаниялари нафақат жиҳозлар етказиб бермоқда, балки босиб олинган ҳудудларга бизнес вакилларини юбормоқда, қўшма корхоналар ташкил этмоқда ва маҳаллий ишчи кучини фаол жалб қилмоқда.
Бу Хитой алоқалари энергетика ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасидан тортиб енгил саноатгача бўлган турли соҳаларни қамраб олади.
"Ҳозирги кунда россияликлар босиб олинган Украина ҳудудларини ривожлантириш учун молиявий маблағларга эга эмас," - деди Стратегик тадқиқотлар ва хавфсизлик институти директори Павло Лисянский.
"Шу сабабли Кремль Хитой компанияларини бу ҳудудларга сармоя киритишга жалб этишга уринмоқда."
Донетск ва Луганскнинг босиб олинган қисмларида хитойлик тадбиркорлар ва корхоналар ўртасидаги дастлабки муҳим алоқалар 2023 йил баҳорида ўрнатилди. Ўша пайтда Гуанчжоу шаҳрида Кантон ярмаркаси - импорт ва экспорт кўргазмаси ўтказилганди.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган янги ташқи сиёсат концепциясига кўра, Прага Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ишончли аъзоси бўлиб қолади ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраши зарурлигини тан олади.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.