Херсон вилоятида Украина қуролли кучларининг бутун бир полки бедарак йўқолди

Херсон вилоятида Украина қуролли кучларининг бутун бир полки бедарак йўқолди

Херсон вилоятининг Кринки қишлоғида бедарак йўқолган Украина Қуролли кучларининг 700 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси Украина полицияси томонидан қидирилмоқда. Бу маълумотни Украинанинг "Investigation.Info" нашри тарқатди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 2023 йилнинг октабридан 2024 йилнинг июнига қадар 788 нафар ҳарбий хизматчи расман бедарак йўқолган.

Маълумки, бедарак йўқолганларнинг атиги 262 нафари Кринкидан олиб чиқилиб, Украина ҳудудида дафн этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!