АҚШ президенти Доналд Трамп БРИКС мамлакатлари АҚШ долларини захира валютаси сифатида алмаштирса, 100 фоизлик тарифлар жорий қилиш билан таҳдид қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни БРИКС аъзо давлатларини АҚШ долларини захира валютаси сифатида алмаштиришдан қайтариш мақсадида 100 фоизлик тарифлар жорий этиш билан огоҳлантирди.
Трамп 2024 йил ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг ҳам худди шундай баёнот берган эди.
У ўзининг "Truth social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай деди: "Биз бу душманона кўринган давлатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик, қудратли АҚШ долларини алмаштириш учун бошқа ҳеч қандай валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қиламиз, акс ҳолда улар 100 фоизлик тарифларга дуч келишади."
У яна қўшимча қилди: "БРИКСнинг халқаро савдода ёки бошқа бирон жойда АҚШ долларининг ўрнини босиши мутлақо мумкин эмас. Бунга уринган ҳар қандай давлат тарифлар билан юзлашишга ва Америка билан хайрлашишга тайёр бўлиши керак!"
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
«Укрэнерго» компанияси Россия томонидан энергетика инфратузилмасига уюштирилган ҳужумлардан сўнг бутун Украина бўйлаб фавқулодда электр таъминоти узилишлари жорий этилганини маълум қилди.
Россия бир неча йиллардан буён хорижий технология платформаларига ноқонуний деб ҳисоблайдиган контентни, жумладан Украинадаги уруш ҳақидаги "сохта" деб атаётган маълумотларни олиб ташлашни буюриб келмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ–декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 16 007,3 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди.
Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий C-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди.
Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.