Хайнанда кучли ёғингарчилик туфайли хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Хайнанда кучли ёғингарчилик туфайли хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Хайнан провинциясидаги (Жанубий Хитой) Санья курорт шаҳрида чоршанба куни оролда кучли ёғингарчилик туфайли энг юқори огоҳлантириш эълон қилинди.

Санья таълим департаменти баёнотига кўра, 7 июнь, чоршанба куни болалар боғчалари ёпилади, бошланғич ва ўрта мактабларда эса дарслар ярим кунга тўхтатилади.

Санья метеорология хизмати чоршанба куни кучли ёмғир ҳақида огоҳлантиришни тўқ сариқдан энг юқори қизил ранггача оширди. Баъзи шаҳарларда бир неча соат ичида 156 мм дан ортиқ ёғингарчилик ёғган.

Санья шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса қайд этилмаган..

ХХРда кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангни ўз ичига олган табиий офатлардан аҳолини огоҳлантиришнинг тўрт даражали тизими мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!