Россияда 2025 йил бошидан буён 1,2 минг менингит ҳолати қайд этилган, бу бутун 2024 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, 2025 йилда менингококк инфекциясининг А, B ва C умумий шакллари билан касалланиш даражаси ошган ва 1266 та ҳолат қайд этилган. Энг кўп инфекция апрел ойида содир бўлган. Шу билан бирга, турли ҳудудларда менингококк инфекциясининг турли хил серотиплари аниқланади.
Менингит бўйича Москва етакчилик қилмоқда, рўйхатга олинган ҳолатларнинг ярмидан кўпи пойтахтга тўғри келади.
Вояга етган аҳоли орасида менингококк инфекциясининг гуруҳли эпидемиялари кўпайганлиги қайд этилган, касалланганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат муҳожирларидир. Шу муносабат билан мутахассислар муҳожирларни эмлашни кучайтиришни, шунингдек, болаларни мактабгача ва биринчи курс талабаларига эмлашни тавсия этишни таклиф қилмоқдалар.
Аввалроқ, Россияда 2024 йилда менингококк инфекциясидан ўлим даражаси 15 фоизни ташкил этгани, эмланганлар, яъни эмлаш орқали ёки касалликдан кейин иммунитет шаклланган шахслар сони сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Роспотребнадзорнинг “Россия Федерациясида 2024 йилда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботида маълум қилинган.
Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун бир қатор тадбиркорлар тақдирланди.
Аниқланишича, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмаган. Афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.
2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.